Доктор Жихангир Чакижи (Dr.Cihangir Çakici – www.cihangircakici.com) 1983 йилда Анқарининг Хожаттепа Университети тиббиёт факультетини тамомлаган. 1985−90 йилларда Ғози Университетида Акушерлик ва Гинекология бўйича ихтисос соҳиби бўлди. 1990 йилда “Акушерлик ва Гинекология” ихтисослиги бўйича магистр унвони олди. 1995 йилда доцент илмий унвонини олди. Акушерлика ва Гинекология, Репродуктология йўанлиши бўйича Европанинг бир қатор мамлакатларида малака оширган ва конференция ҳамда семинарларда маърузалар билан қатнашган. Туркия телевидениесида унинг иштирокида гинекология, бепуштликни даволаш, ёрдамчи репродуктив технолгиялар ва сунъий муҳитда уруғлантириш борасида қатор кўрстаувлар намойиш қилинган. 1991-2008 йилларда Туркиянинг бир қатор нуфузли давлат ва хусусий клиникаларида акушер-гинеколог ва репродуктолог сифатида меҳнат қилди. 2008 йил Анқарада Анкалайф ЭКУ клиникасини ташкил қилган ва репродуктолог сифатида фаолият юритган. Унинг Бишкек шаҳрида (Қирғизистон) ҳам “Анкалайф” ЭКУ клиникаси филиали 2015 йилдан бери фаолият юритиб келади.
2019 йил Тошкентда Анкалайф ЭКУ ва аёллар саломатлиги маркази ташкил қилди.
Профессор Жихангир Чакижи 36 йиллик иш тажрибасига эга, шу кунга қадар 5000 дан зиёд ЭКУ муолажаси ўтказган.
Инглиз тилини мукаммал ва рус тилини ўрта даражада билади.
60 дан зиёд илмий мақолалар муаллифи. Эркаклар бепуштлигида азоспермиянинг оғир кўринишларини даволаш мақсадида янги йўналиш бўлмиш ўзак ҳужайралардан сперматозоид ҳужайраларини ўстириш бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб бормоқда ва бу борада Ўзбекситон Иннновацион ривожланиш вазирлиги ва Туркия илмий техник тадқиқотлар кенгаши ТУБИТАК (TÜBİTAK) билан ҳамкорликда эълон қилинган илмий тадқиқотлар танловига ўзининг ана шу илмий лойиҳаси билан иштирок этмоқда.
Иш фаолияти:
1991-1996 йил “Анқара” клиникаси.
1992-1994 Анқара Гинекологлар Жамияти бош котиби.
1994-1995 Туркия Гинекологлар Жамияти бош котиби.
1995 йилда доцент илмий унвонини олган.
1996-1999 “Bayindir” клиникаси Экстракорпорал Уруғлантириш бўлими директори.
2000 йилда Анқарада аёллар соғлик марказини очди.
2007 йилда Анқарада “ Анкалайф” Экстракорпорал Уруғлантириш (ЭКУ) марказини очди.
2015 йилда Бишкекда “Анкалайф” Экстракорпорал Уруғлантириш (ЭКУ) ва аёллар саломатлиги марказини очди.
2019 йилда Тошкентда “Анкалайф” Экстракорпорал Уруғлантириш (ЭКУ) ва аёллар саломатлиги марказини очди.
Эмбриолог ва биолог, 10 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга. 2003 йилда Туркияда “Табиий ва Гуманитар фанлар” факултетини биолог мутахассислиги бўйича битирган. 2004 - 2005 йилда “Гаметалар ва Эмбрионлар криоконсерваcияси” ЭКУ назарий ва амалий семинарда иштирок этди. 2004 - 2015 йилда биолог сифатида ишлади (Анқара,Туркия). 2015 йилдан бошлаб Бишкекдаги “Анкалайф“ Экстракорпорал уруғлантириш марказида ишлайди.
Ҳозирда Тошкентдаги Анкалайф ЭКУ ва Аёллар саломатлиги марказида эмбриолог сифатида фаолият юритмоқда. Рус ва инглиз тилларини мулоқот даражасида билади.
1962 йилда Анқарада туғилган. 1986 йилда Кайсери Университети тиббиёт факультетини тамомлаган. 1993 йилдан Измир Отатурк касалхонасида акушер-гинеколг бўлиб ишлаган.
1997 йилда мен Исроилдаги Тел-Авив Университетида ЭКУ мутахассислиги йўналишида таҳсил олдим. Шу йили Туркияда ихтисослик сертификатланиши учун Ҳасеттепе Университетида 8 ой ишлади.
1998-1999 йилларда Бурса Конур касалхонасининг ЭКУ бўлимида директор бўлиб ишлай бошлади.
1999-2004 йиллар орасида Бурса Рен тиббиёт ЭКУ маркази директори бўлиб ишлади.
2004-2011 йилларда ўзи ҳаммуасис бўлган Бурса ЭКУ марказида фаолият олиб борди.
2012-2013 йилларда Косово, Баку, Эрбил ва Басрадаги каби бир неча ЭКУ марказларида репродуктолог бўлиб ишлади.
2014-2019 йилларда Кипрдаги ва “Эуро ИВФ” ва “Эуро Саре ИВФ” ЭКУ марказларида ишлади.
Ҳозирда Анкалифе Ташкент ва Анкалифе Андижон ЭКУ марказларида ЭКУ мутахассиси, репродуктолог сифатида фаолиятини бошлади. Оилали, икки фарзанднинг отаси.
Гинекология соҳасида 10 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга, “Акушерлик ва Гинекология” мутахассислиги бўйича 2-тоифали шифокор
Телеграм канали: @ginekologim
Туғилган санаси: 1981 йил
ТАҲСИЛИ:
Тошкент Тиббиёт Академияси, Даволаш факультети, 1999-2006 йй.
Тошкент Врачлар Малакасини Ошириш институти, “Кичик ёшдаги ва ўсмир қизлар гинекологияси” йўналиши, клиник ординатура, 2006-2008 йй.
Тошкент Врачлар Малакасини Ошириш институти, “Амбулатор шароитда акушерлик ва гинекология” мутахассислиги курси, 2012-2013
Тошкент Врачлар Малакасини Ошириш институти, “Ўсмир қизларнинг гинекологик касалликларини ташхислаш ва даволаш стандартлари” курси, 2012-2013
Тошкент Врачлар Малакасини Ошириш институти, “Кольпоскопия” курси, 2014
Тошкент Врачлар Малакасини Ошириш институти, “Эркак ва аёл бепуштлик муаммоларида ёрдамчи репродуктив технологияларни тадбиқ қилиш имкониятлари” мавзуий малака ошириш курси, 2019
ИШ ТАЖРИБАСИ
Тошкент вилояти кўп тармоқли марказий касалхонаси, Гинеколог, 2009-2017 йй.
“Medicine Connected” хусусий клиникаси, Консультант-гинеколог, 2017- 2019
“Sayfulloh-Ota Shifo” (S.O.SH.-medical) хусусий клиникаси, Консультант-гинеколог, 2019 феврал-май
"Анкалайф" аёллар саломатлиги ва ЭКУ маркази, Консультант-гинеколог, 2019 май - ҳозиргача,
КАСБИЙ МАҲОРАТИ
Аёл-қизларда кичик тос соҳаси аъзолари касалликларини, жинсий йўл орқали юқадиган касалликларни, бирламчи ва иккиламчи бепуштликни, бачадон бўйни касалликларини, эндокрин паталогияли касалликларни ташхислаш ва даволаш, бачадон ичи воситаларини қўйиш ва олиб ташлаш, тўғри контрацепция тайинлаш, кольпоскопия, бачадон ичи инсеминацияси, овуляция индукцияси, гидроконтраст сонография муолажаларини ўтказиш, ЭКУ (экстракорпорал уруғлантириш) га беморларни тайёрлаш
ҚЎШИМЧА МАЛАКАЛАР
Тил: Рус, Инглиз ва Турк тиллари, такомиллашган даража
ҚИЗИҚИШ СОҲАСИ
Гинекология, Репродуктология, ЭКУ, ПГС, Эмбриология, Оила психологияси, Тиббий этика, Исботлашга асосланган тиббиёт
Акушер-гинеколог, Ўзбекистондаги “Анкалайф” ЭКУ ва Аёаллар саломатлиги марказининг тиббий координатори (Анқара, Туркия).
2007 йилда Тошкент Тиббиёт Академиясининг даволаш факультетини тугатди. 2010 йилда Тошкент Тиббиёт Академиясининг “Акушерлик ва Гинекология” ихтисослиги бўйича магистратурани муваффақиятли тугатди. Ҳозирги кунда Туркияда истиқомат қилади ва Экстракорпорал уруғлантириш ва аёллар саломатлиги марказида ишлайди (Анқара, Туркия). Рус ва турк тилларини мукаммал билади.