Главная/ХИЗМАТЛАР

Клиника хизматлари

Клинканинг юқори малакали мутахассислари сизни қийнаётган муаммонинг сабабини текшириш ва сиздаги ҳолатга аниқ ташхис қўйишга ёрдам беради ва тегишли даво чораларини амалга оширади. 
Бизнинг клинкамиз мутахассислари қуйидаги хизматларни амалга оширадилар:

  • Бепуштликни ташхислаш ва даволаш

Бепуштлик (Infertilite)– бу мунтазам жинсий ҳаёт билан яшаётган туғиш ёшидагиоInfertility_1илавий жуфтликларда бир йил давомида ҳомиладорликнинг кузатилмаслигидир. 85% оилавий жуфтликларда, ҳомиладорлик одатда биргаликдаги турмушнинг биринчи йилида кузатилади.

Бепуштлик муаммоси ўртача 35-40% ҳолларда эркаклар бепуштлиги билан боғлиқ, 40-50% ҳолларда аёллар организмидаги бузилишлар натижасида келиб чиқади. 20-25% ҳолларда эркаклар ва аёллар бепуштлиги билан биргаликда кечади. Афсуски, клиник соғлом одамлар орасидаги бефарзанд никоҳларнинг 10-15%ида бепуштлик сабаблари ноаниқ бўлади.   

  • ЭКУ (эркак ва аёллар бепуштликларида)

ЭКУ – экстракорпорал уруғлантириш ёки сунъий муҳитда уруғлантириш (ингл.  in vitro fertilisation) – бу ёрдамчи репродуктив технология усули бўлиб, у аёл организмидан тухум ҳужайрани (ооцит) чиқариб олиб, сунъий муҳитда, яъни найчада эркакдан олинган сперма билан уруғлантириб кейинчалик ҳосил бўлган эмбрионни бачадон бўшлиғига кўчиришдан иборат. Клиникамиз мутахассисларининг малакаси ва профессионал тажрибаси ҳамда замонавий тарзда жиҳозланган ЭКУ лаборатория ва янги технология қисқа муддат ичида орзу қилинган натижага эришиш учун хизматингизда бўлади.

EKU_1

 

  • ИКСИ  (СИЦИ) 

СИЦИ – (сперматазоидни интрацитоплазматик инъекцияси)  (ICSI) олдиндан саралаб олинган тирик сперматозоидларни микроскоп остида тухум ҳужайрага махсус микрожарроҳлик асбоблари ёрдамида киритиш усули. ЭКУда СИЦИ муолажаси, қачонки ЭКУ циклларида уруғлантиришнинг икки ёки ундан кўп омадсиз уринишларида, спермада сперматозоидлар миқдори ва ҳаракатчанлиги пасайган вақтларда қўлланилади. Ушбу усул орқали эркаклар бепуштлигининг мураккаб ва ҳатто даволанмайдиган шаклларида, 1-2 та сперматозоидлар аниқланганда ҳам ҳомиладорлик вужудга келиши мумкин.  Бундай ҳолларда тирик сперматозоидлар уруғдондан чиқариб олинади, сўнгра СИЦИ ёрдамида уруғлантириш ўтказилади.

IKSI

  • Бачадон ичи инсеминацияси

Инсеминация аёлнинг бачадонига олдиндан олинган намунадан сараланган сперматозоидларни махсус катетер ёрдамида юбориш ҳисобланади.

Муолажа ўтача 5 - 10 дақиқа давом этади. Муолажа тугагандан кейин аёл пациент ётган (горизонтал) ҳолатда 15-20 дақиқа қолиши керак.

 

Inseminasiy

  • Ёрдамчи хетчинг

Ёрдамчи хэтчинг муолажаси сунъий махсус кесимталарни қўллаш ёки эмбрионнинг шаффоф қатламининг кичик бир қисмини олиб ташлашга асосланган. Бу усул орқали эмбрионнинг ички қобиғи (zona pellucida) қалинлашганда, эмбрионга ундан чиқишига ёрдам берилади. Бу усул ҳомиладорлиги муваффақиятсиз якунланиши шубҳа қилинган беморлар уруғлантирилганда, масалан, ёши катта аёлларда, олдин сунъий уруғлантириш уринишлари муваффақиятсиз тугаганларда ёки шаффоф қатлам меъёрдан қалин бўлганларда қўлланилади. Ҳозирги вақтда хэтчинг энг хавфсиз йўл билан, бир неча хил техникаларни қўллаш орқали ўтказилади (механик, кимёвий ва лазерли). Клинкамизда энг яхши усул, яъни лазрели усул қўлланилади.

Hetching

  • Эмбрионлар, тухум ҳужайралар, сперматозоидлар криоконсервацияси

ЭКУнинг бир неча циклларини ўтказишда кўп ҳолларда тухум ҳужайраларнинг катта миқдори етилади, уруғлантиришда, одатда кўп миқдордаги эмбрионлар олинади. Бу “энг яхши” эмбрионларни криоконсервациялаш (музлатиб қотириш) ва узоқ вақт суюқ азотда -196°С да сақлаш мумкин.  Криоконсервацияланган эмбрионлар узоқ вақт, чекланмаган  муддат сақланиши мумкин (сақлаш муддати бемор аёл билан ёки эр-хотин жуфтлиги билан муҳокама қилинади).

7f798253-263c-477b-ac6d-367266cc5f62

 

  • Сперматазоидлар аспирацияси (TESE, TESA, PESA, MESA)

Айрим касалликларда сперматозоидларни фақатгина ёрғоқ ичидан чиқариб олиш мумкин, чунки бунда манийда (уруғ суюқлигида) сперматозоидлар етарлича миқдорда ёки умуман бўлмайди. Бу ҳолат азоспермия дейилади.

Эркак жинсий ҳужайрасини чиқариб олишнинг бир неча хил жарроғлик усуллари мавжуд. Бу пациентнинг репродуктив тизими ҳолатига қараб танланади.

870350c0baf2eec07aedb

TESA (ёрғоқ биопсияси, ёрғоқдан сперматозоидларнинг тери орқали ингичка игнали аспирацияси)

Бу сперматозиодларни жарроҳлик йўли билан чиқариш энг кўп тарқалган муолажа усулидир. Оғриқсизлантириш ўтказилган ингичка игна ёрдамида ёрғоқдан кичик миқдорда тўқима ажратиб олинади. Кейин микроскоп остида сперматозоидлар борлиги аниқланади. Шундан кейин ЭКУ ва ИКСИ муолажалари учун ишлатиш мумкин бўлади. TESA амалиёти азоспермиянинг обструктив тури учун қўлланилади. Бу муолажа яна пациент маструбация йўли билан сперма намунси чиқариб ололмаган тақдирда ҳам қўлланилади. Мазкур усул кам шикаст етказадиган усул ҳисобланади.

PESA (ёрғоқ ортиғидан сперматозоидларнинг тери орқали аспирацияси)

Бу ҳам кам жароҳат етказадиган усулдир. Ушбу усул пациентда обструктив азоспермия ҳолати кузатилгандагина қўлланилади. Тўқима намунаси бевосита эпидидимисдан (ёрғоқ ортиғидан) чиқариб олинади. Бу муолажа учун ҳам кичик игна ишлатилади. Мазкур усул сифатлироқ сперматозоидларни олишга имкон беради. Улар ёрғоқдан кўра ёрғоқ ортиғида нисбатан ҳаракатчан бўлади.

TESE (ёрғоқдан сперматозоидларни экстракция қилиш усули)

Бу жароҳатли (инвазив) усул саналади. У нообструктив азрспермия ва унинг оғир кўринишлари кузатилган пациентларда қўлланилади. Тўқима микроскоп остида текширилади. TESE усулида ёрғоқ жарроҳлик йўли билан очилади. Ёрғоқнинг ҳар бир қисми сперматозоид мавжуд бўлиш эҳтимоли кўпроқ бўлган соғлом тўқима топиш мақсадида батафсил текширилади.

MESA (ёрғоқ ортиғидан сперматозоидларнинг микрожарроҳлик аспирацияси)

MESA усули уруғ чиқадиган каналлар бўлмаганда ёки тиқинлар юзага келганда ёрғоқ ортиғида жарроҳлик амалиёти ўтказиш орқали бажарилади.

PRP даволаш муолажаси

PRP (Autologous Platelet-Rich Plasma) муолажаси пациентнинг ўз қонининг плазмасини олиб ундан баъзи  ўстириш омилларини кучайтирган ҳолда ёрғоққа қуюшдир.

Бу муолажа пациентдан сперматазоидлар олиш учун бошқа чора қолмаган тақдирда сперматозоидларни ҳосил қилиш учун тўқима ичига ўстирувчи омилларни кучайтирган ҳолда сперматозоид ҳужайраларини ишлаб чиқарилишини уйғотишдир.

Бу муолажа дунё бўйича яқинда қўлланила бошланган ўта янги усул бўлиб, самарадорлиги 5% дан ошмаган. Бу муолажада натижа бўлмаслиги мумкин ва сиз бу ҳолатни билган ҳолда қабул қилишингиз керак. Муолажа тўқима ичида енгил қонаш билан ўтиши мумкин. Бошқа ножўя таъсири йўқ.

  • Имплантацияолди генетик ташхис (ИГТ- рус. ПГД)

Ирсий ёки хромосома аномалияли эга аёллар ҳомиладорлигидан олдин тухум ҳужайраларда ёки эмбрионда касаллик борлигини текшириш катта ёрдам беради. Ушбу муолажалар “in vitro” уруғлантириш дастури доирасида албатта ўтказилади. Текшириш ўтказиш учун зарур бўлган ирсий материални ёрдамчи репродуктив лаборатория техникаси ёрдамида олиш мумкин. Эмбрион ирсий характеристикасининг ташхис усулларининг барчаси, бачадон бўшлиғига ирсий соғлом материал ўтказиш учун хизмат қилади. ПГД ли ЭКУ муолажаси 35 ёшдан катта аёлларга ва оиласида маълум ирсий касалликлари бўлган ота-оналарга, бола тушишлар кузатилган ва аввал экстракорпорал уруғлантириш самара бермаганларга буюрилади. ПГДдан фойдаланиш ЭКУни муваффақиятли ўтказиш эҳтимолини оширади ва фарзанднинг яхши генотип билан туғилиш имкони сезиларли равишда орттиради.

450px-Эмбрион_человека_3-и_сутки_развития_(8сell)

 

  • Овуляция индукцияси (тухумдонлар стимуляцияси)

Овуляция индукцияси ёки тухумдон стимуляцияси – бу табиий йўл билан ҳомиладор бўлиш учун битта ҳайз циклида бир ёки бир нечта етилган тухум ҳужайра олиш учун тухумдонларни гормонал стимуляция қилишдир. Ушбу муолажа фолликула ўсишини ва эндометрий (бачадон ички шиллқ қавати)нинг ривожланишини ультратовуш текшируви орқали назорат қилиб бориш билан амалга оширилади. Унда гормонал препаратлар қўлланилади. Асосан тухум ҳужайра етилиши бузилиши, ҳайз муддатининг узоқ давом этиши ва тухум ҳужайра етилишининг кечикиши, лютеин фазаси етишмовчилигида, тухумдон поликистозида, эндокрин омил сабабли юзага келган бепуштлик турларида мазкур усулдан фойдаланилади. Усулнинг самарадорлиги битта цикл учун 10–20%, бир нечта (3-6) цикл даволаниш учун эса 40–60% ни ташкил қилади (агар бепуштликка бошқа ёндош сабаблар бўлмаса). Овуляция индукцияси бачадон ичига инсеминация қилиш ва ЭКУ амалиётининг ҳам бир таркиби ҳисобланади

Induction_1

  • Ультратовуш текшируви (УЗИ)

Кичик тос аъзолари ультратовуш текшируви аёлда ёки ҳомилада бирор нуқсон бор-йўқлигини эхографик белгилар асосида визуал аниқлаш учун амалга оширилади. УТТ абдоминал (қориндан) сезгир учлик ёрдамида ёки трансвагинал (қин ичидан) бажарилиши мумкин. Абдоминал УТТ учун текширувга тўлиқ қовуқ (сийдик қопчаси) билан олдиндан 1 литр атрофида сув ичиб келиш керак. Тўла қовуқ бачадон ва тухумдон тиниқ кўрилишини таъминлайди. Трансвагинал УТТ да эса аксинча қовуқ бўш бўлиши керак. Трансвагинал УТТга қуйидаги ҳолатларда кўрсатма берилади:

- ҳомиладорлик (эрта муддатларда);

- бачадон ва тухумдон касалликлари;

- бепуштлик;

- ҳайз цикли бузилиши;

- чов қисмда оғриқлар;

- ўсма ва кисталар бўлиш эҳтимоли;

- бачадон ичи спиралини кўриш;

  • Спермограмма

Спермограмма - бу эркак кишининг пуштдорлигини, яъни сперматозоидларнинг аёл тухум ҳужайрасини уруғлантириш лаёқатини баҳолаш ҳамда эркак жинсий тизимидаги касалликлар бор-йўқлигини ташхис қилиш учун ўтказиладиган сперманинг лаборатория текширувидир.

Sperma_tahlili

Спермаграмма учун маний (уруғ суюқлиги) топшириш қоидаси:

3-5 кун жинсий алоқадан сақланиш;

спиртли ичимликлар ва дори воситалари истеъмолидан сақланиш (таҳлил топширишдан камида бир ҳафта олдиндан);

иссиқ ҳаммом ва сауна қабул қилмаслик (таҳлил топширишдан 7−10 кун олдиндан).

  • Гинеколог маслаҳатлари

Аёл саломатлиги муҳим ва бир вақтда нозик масала. Уни нафақат асраш керак, балки онанинг, рафиқанинг, қизнинг саломатлигига бутун оиланинг бахти ва хузури боғлиқ бўлади.

photo_2020-09-23_11-00-52 (2)
432046_wTxa4Hdg
432044_2eax6WC8
Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Бешёғоч кўчаси, 42А
Обратная связь
это поле обязательно для заполнения
Телефон:*
это поле обязательно для заполнения
Область ввода:*
это поле обязательно для заполнения
Галочка*
Спасибо! Форма отправлена
ON-LINE
консультация
это поле обязательно для заполнения
Telefon*
это поле обязательно для заполнения
Kirish maydoni*
это поле обязательно для заполнения
Галочка*
Спасибо! Форма отправлена
Қабулга ёзилиш
это поле обязательно для заполнения
Телефон:*
это поле обязательно для заполнения
Область ввода:*
это поле обязательно для заполнения
Галочка*
Спасибо! Форма отправлена