1- Босқич. Индукция овуляцияси ёки тухумдон стимуляцияси – бу битта ҳайз циклида бир нечта етилган тухум ҳужайра олиш учун тухумдонларни гормонал стимуляция қилиш.
2-Босқич. Тухумдондан қин орқали махсус шприц-игна ёрдамида ультратовуш текшируви назорати остида фолликулаларни (ичида етилган тухум ҳужайралари бўлган) йиғиб олиш.
3-Босқич. Лаборатория шароитида махсус «идиш» ичида териб олинган тухумҳужайраларни ва турмуш ўртоғи топширган спермадаги сперматозоидлар билан ИКСИ усулида (ёки анъанавий) эмбриолог назорати остида уруғлантириш.
4-Босқич. Махсус инкубатор шароитида уруғланган тухум ҳужайраларни бластоциста босқичигача 3-5 кун давомида ўсишини кузатиш
5-Босқич. Бачадонга эмбрион(лар)ни ингичка катетер ёрдамида кўчириб ўтказиш.
6-Босқич. Эмбрион(лар) кўчириб ўтказилган кундан 10 кун ўтгач қонда ХГЧ гормони орқали ҳомиладорлик натижасини текшириш
Самимият ила АНКАЛАЙФ ЖАМОАСИ ...🌺