Клиникамизга биринчи ЭКУ муолажа ўтказиб ҳомиладор бўлган ва фарзандли бўлган Лола исмли пациентимиз ташриф буюрдилар (ўтган йиллар бу ҳақида ёзгандик). Мана ўша чақалоқ катта бўлиб қолибди. ....
#хушхабар
Октябр ойида ЭКУ муолажаси ўтказиб ноябр ойида ҳомиладор бўлган М.Г. исмли пациентимизни ҳомиласи эгизаклар эканини илгари ёзгандик. Бугун 13 ҳафтасида улар УТТ текширувида юрак уришларини текширтиришди ва яна А.Л. исмли пациентимизнинг ҳомиласини ҳам юрак уришларни текширдик ва сизлар билан баҳам кўришни истадик. Ажойиб манзаралар! Машааллоҳ!
Албатта ҳамма яхшиликлар Аллоҳдан. Ўзига чексиз шукрлар бўлсин!!!. Ушбу пациентимиз учун ўз муддатида эсон−омон туғиб фарзандини бағрига босиш насиб этишини Яратгандан дуо қилиб сўраб қоламиз🤲🏼.
Албатта бошқа ҳомиладор бўлган ёки бўлолмай дардига даво излашда давом этаётган барча пациентларимизга ҳам шундай кунлар насиб қилишини чин кўнгилдан тилаймиз. 🤲🏼
Самимият билан АНКАЛАЙФ ЖАМОАСИ ... 🌺
Бугундан профессор Жихангир Чакижи иштирокидаги консультациялар бошланди. Кунимиз чиройли хушхабар билан бошланди. Ўтган йили декабр ойида ЭКУ муолажасидан сўнг ҳомиладор бўлган Альмира исмли пациентимизда эгизак экани ҳақида ёзган эдик. Шу пациентимиз бугун эгизаклар билан клиникамизга ташриф буюришди. Бир оиланинг хурсандчилигига сабаб бўлиш биз учун жуда қувонарли албатта. Ўзбекона урф-одатмиздан профессор ҳам четда қолмади 😁!
Албатта бошқа ҳомиладор бўлган ёки бўлолмай дардига даво излашда давом этаётган барча пациентларимизга ҳам шундай кунлар насиб қилишини чин кўнгилдан тилаймиз. 🤲🏼
Самимият билан АНКАЛАЙФ ЖАМОАСИ ... 🌺
2 та пациентимизнинг ЭКУ муолажасидан кейинги ҳомиладорликлари эгизак эканлиги ҳақидаги УТТ тасвирларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Албатта ҳамма яхшиликлар Аллоҳдан. Ушбу пациентларимиз учун ўз муддатида эсон−омон туғиб фарзандларини бағрига босиш насиб этишини Яратгандан дуо қилиб сўраб қоламиз.
Албатта бошқа ҳомиладор бўлган ёки бўлолмай дардига даво излашда давом этаётган барча пациентларимизга ҳам шундай кунлар насиб қилишини чин кўнгилдан тилаймиз.
Самимият билан АНКАЛАЙФ ЖАМОАСИ ...
#хушхабар
Лобар исмли пациентимиз 2020 й. феврал ойида ўтказилган ЭКУ муолажаси натижасида ҳомиладор бўлган эди. Ўтган ҳафта ундан ўғил фарзандли бўлгани ҳақида хушхабар олдик.
Туғилган янги меҳмонни Аллоҳ умри билан, ризқи билан, бахти билан берган бўлсин, ота-онасининг кўз қувончи ва ҳамиша хурсандчикликлари, саодатлари сабабчиси бўладиган солиҳ фарзандлардан қилсин!
Албатта бошқа ҳомиладор бўлган ёки бўлолмай дардига даво излашда давом этаётган барча пациентларимизга ҳам шундай кунлар насиб қилишини чин кўнгилдан тилаймиз.
Самимият билан АНКАЛАЙФ ЖАМОАСИ ...
#хушхабар
Октябр ойида ЭКУ муоалажаси ўтказилган яна 3 та пациентимиз (И.Ф., Ж.О. ва М.М. лар) ҳам ҳомиладор бўлишди!!!
Октябр ойида ўтказилган ЭКУ муолажалар ичидан ҳомиладор бўлганлар орасида ҳам ТЕСА амалиёти қўлланилган 2 та пациент бор. (Эслатиб ўтамиз: бу амалиёт эркаклар бепуштлигида спермани чиқариб олиш учун қўлланиладиган муолажа ҳисобланади).
Албатта ҳамма яхшиликлар Аллоҳдан. Ўзига чексиз шукрлар бўлсин!!!. Ушбу пациентларимиз учун ўз муддатида эсон−омон туғиб фарзандини бағрига босиш насиб этишини Яратгандан дуо қилиб сўраб қоламиз.
Албатта бошқа ҳомиладор бўлган ёки бўлолмай дардига даво излашда давом этаётган барча пациентларимизга ҳам шундай кунлар насиб қилишини чин кўнгилдан тилаймиз.
Самимият билан АНКАЛАЙФ ЖАМОАСИ