Феврал ойида ЭКУ муоалажси ўтказилиб илгари ҳам хабар берганимиз эгизакларга ҳомиладор бўлган А.Ш. пациентимизда УТТ ўтказдик. Бу кунларни улар 10 йил кутишди. Бу сафар ҳомила 12 ҳафталик, эгизакларнинг қўли, юзини ҳам кўриш мумкин бўлди. Сиз билан баҳам кўришни истадик.
Албатта ҳамма яхшиликлар Аллоҳдан. Ўзига чексиз шукрлар бўлсин!!!. Ушбу пациентимиз ва бошқа ҳомиладор бўлганлар учун ўз муддатида эсон−омон туғиб фарзанларини бағрига босиш насиб этишини Яратгандан дуо қилиб сўраб қоламиз🤲🏼.
Албатта бошқа ҳомиладор бўлган ёки бўлолмай дардига даво излашда давом этаётган барча пациентларимизга ҳам шундай кунлар насиб қилишини чин кўнгилдан тилаймиз. 🤲🏼
Самимият билан АНКАЛАЙФ ЖАМОАСИ ...