Главная
/
Мақолалар
/
Табиий ёки ЭКУ амалиёти натижасидаги ҳомиладорликда ХГЧ гормони таҳлили

Табиий ёки ЭКУ амалиёти натижасидаги ҳомиладорликда ХГЧ гормони таҳлили

Ҳомиладорлтк тести билан ХГЧ таҳлили орасидаги фарқ?

Уруғланиш ЭКУ усулидами ёки табиий равишдами, ундан қатъи назар ҳомиладорлик бошлангандан кейин аёл организмида ХГЧ – одам хорионик гонодотропин гормнони (хорионический гонадотропин человека) кўп миқдорда ишлаб чиқарила бошлайди. Бу гормон хорион (эмбрион ташқи қавати) ҳужайралари томонидан ишлаб чиқарилади. ХГЧ миқдорига қараб туриб ҳомиладорлик бошлангани ва меъёрда кетаётганини баҳолаш мумкин.

Гарчи ҳомиладорликни махсус тест орқали уй шароитида ҳам аниқлаб бўлса–да, бу усул билан ҳомиладорлик кечишини назорат қилиб бўлмайди. Шу сабабли аниқ ахборотга эга бўлиш учун гормоннинг қондаги миқдорини аниқлаш мақсадида қон таҳлили ўтказиш керак бўлади.

ХГЧ таҳлили қачон ўтказилади?

ХГЧ таҳлилини ҳайз тўхтагандан кейин ёки ЭКУ амалиётидан 14 кун ўтгандан кейин ўтказиш мумкин.

ХГЧ таҳлили яна нима мақсадларда ўтказилади?

Таҳлил қуйидаги мақсадларда ўтказилади:

– ҳомиладорликнинг бошланганини аниқлаш учун;

– ҳомила учун хатар бор–йўқлигини аниқлаш учун (агар ЭКУ дан сўнг ҳомиладорлик бўлса–ю, аммо ХГЧ миқдори кам бўлса, баъзи асоратлар, хусусан ҳомила тушиши эҳтимоли бўлиши мумкин);

– она учун хатар бор–йўқлигини аниқлаш (ХГЧ миқдори кам бўлса, бачадон ташқарисида ҳомиладорлик рўй берган бўлиши мумкин, ёки аксинча меъёрдан юқори бўлиши, айрим касалликларда, масалан қандли диабетда кузатилади);

– ҳомила ривожланишининг иккинчи уч ойлигида ирсий носозликлар бор–йўқлигини аниқлаш.

 ХГЧ дан кейин УТТ таҳлили керакми ва қачон ўтказилади?

Баъзида ХГЧ меъёрдагидек ошиб бораётган тақдирда ҳам уруғланган тухум ҳужайрада ҳомила бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун бундай ҳолатда ҳомила юраги ураётганини аниқлаш учун УТТ (УЗИ) ўтказилиши лозим. Одатда УТТ ҳайз тўхтагандан кейин (яъни келиши кутилаётган ҳайз келмай қолгандан кейин)  ёки ЭКУ амалиёти ўтказилгандан кейин ХГЧ ёки тестда ҳомиладорлик аниқлангандан сўнгра 10 кун ўтгач амалга оширилади.

 Ҳомиладорликда ХГЧ миқдори неча бўлиши керак?

Ҳомиладор аёлнинг организмида ХГЧ миқдори 11–ҳафтагача ортиб боради. Кейин бу миқдор пасаяди. Айрим аёлларга ЭКУ дан кейин ХГЧ уколи олиш тайинланади. Бу ҳомиладорликни ушлаб туриш учун зарур. Инъекция ХГЧ миқдори меъёрдан 20 ва ундан кўпроқ фоизга паст бўлганда тайинланади. Агар ХГЧ гормони миқдори умуман ўсмаётган бўлса, бу ҳомиладорлик йўқлигидан далолат беради. Қуйида ХГЧ гормони миқдори ҳақида маълуот берувчи 2 та жадвал тақдим этяпмиз.

Бу маълумотлар битта ҳомилалик аёлларга тааллуқли. ЭКУ амалиётидан кейин икки ва ундан кўпроқ ҳомилалик бўлганда ХГЧ миқдори янада баланд бўлади.

Ҳомиладорликда ХГЧ гормони миқдори ҳафта бўйича (охирги ҳайз кунидан бошлаб):????

photo_2018-10-31_16-24-55

ХГЧ миқдорининг ЭКУ амалиётидан кейин ошиши кун бўйича (уруғланишдан кейинги кунлар):????

photo_2018-10-31_16-25-03

Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Бешёғоч кўчаси, 42А
Обратная связь
это поле обязательно для заполнения
Телефон:
*
это поле обязательно для заполнения
Область ввода:
*
это поле обязательно для заполнения
Галочка
*
Спасибо! Форма отправлена
ON-LINE
консультация
это поле обязательно для заполнения
Telefon
*
это поле обязательно для заполнения
Kirish maydoni
*
это поле обязательно для заполнения
Галочка
*
Спасибо! Форма отправлена
Оставить заявку
это поле обязательно для заполнения
Телефон:
*
это поле обязательно для заполнения
Область ввода:
*
это поле обязательно для заполнения
Галочка
*
Спасибо! Форма отправлена